Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлиши олдида турган тўсиқ эди. Мустамлакачи кофирлар бу тортишувларни Исломий Давлатни зеҳнлардан узоқлаштириш учун қасддан ўйлаб топишган эди. Бу билан халифалик ва Исломий Давлат фикрини мусулмонлар юртларида зеҳндан узоқлаштиришга муваффақ бўлишди.
Мустамлакачилар Исломий Давлатни босиб олишларидан илгари турк ёшлари ўртасида: - «Туркия туркий бўлмаган халқларнинг юкини кўтариб келмоқда, энди бу халқлардан қутилиш вақти келди», деган турк миллатчилигини авж олдирди ҳамда турк миллатчилиги йўлида ва Туркияни туркий бўлмаган юртлардан ажратиш учун фаолият олиб борадиган сиёсий жамиятлар ташкил қилди. Араб ёшлари ўртасида: - «Туркия мустамлакачи давлатдир. Ҳозир арабларга Туркия мустамлакасидан қутулиш фурсати етди» деган араб миллатчилигини сингдирди ҳамда араб бирлиги ва мустақиллиги учун иш олиб борадиган бир қанча сиёсий жамиятлар ташкил қилди. Босқинчи кофир Исломий юртларни босиб олиши билан миллатчилик ғояларини тарқатди ва миллатчилик фикри Ислом ўрнини эгаллай бошлади. Турклар ватанпарварлик ва миллатчилик асосида мустақил бўлди. Араблар ҳам ўзини-ўзи бошқариш учун ватанпарварлик ва миллатчилик асосида ҳаракат қила бошлади. Миллатчилик, ватанпарварлик сўзлари ҳамманинг тилидан тушмайдиган, фахр ва шон-шараф белгиси бўлиб қолди. Мустамлакачилар бу билан кифояланиб қолмадилар, балки Ислом дини ва ундаги бошқарув ҳақида, гўёки, халифалик ҳам насронийлардаги папа ҳукмронлигига ўзшаган нарса бўлиб, фақат диний-роҳиблик бошқарувидир, деган хато тушунчаларни тарқатди. Оқибатда мусулмонлар халифа сўзини айтишдан ва халифаликни тиклашни талаб қилишдан хижолат чекадиган бўлиб қолишди. Мусулмонлар ўртасида халифаликни талаб қилиш қолоқлик ва қотиб қолганлик нишонаси, бундай гап зиёли одамдан чиқмайди, эркин фикрли одам бу каби гапни гапирмайди, деган умумий хулоса пайдо бўлди.
Мана шундай вазиятда Исломий юртлар майда давлатларга тақсимланди ва ҳар бир юрт аҳолиси бу бўлинишни мустаҳкамлашга киришди. Натижада битта Усмоний Давлат Туркия, Миср, Ироқ, Сурия, Ливан, Шарқий Иордания, Ҳижоз, Нажд, Яман каби бир қанча бўлакларга ажратилди ва уларда мустамлакачиларнинг сиёсати билан шуғулланувчи малайлари ва яхши ниятли адашган одамлар ҳам мустақилликни талаб қилиб турли-туман кенгашлар ўтказишди. Натижада Туркия, Ироқ, Миср, Сурия ва ўзга давлатлар пайдо бўлди. Сўнг мустамлакачилар Фаластинда яҳудийлар учун миллий ватан барпо қилиб берди. Бу миллий ватан кейинчалик давлат номи остида мустақил вужудга айланди. Кофирларнинг Фаластинда бу давлатни пайдо қилиши Англия, Франция ва Америка каби мустамлакачи Ғарб давлатлари мусулмонларни бошқа тарафга буриб
160-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|